ru en ўз
1 USD = 8208.04  
1 EUR = 9490.14  
1 RUB = 123.85  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Ўзбекистон банклар тизими етарли капитали 23 %га ў...

Ўзбекистон банклар тизими етарли капитали 23 %га ўсди

Бугунги кунда банк тизими капиталининг етарлилик даражаси 23,3 %ни ташкил этади, деб хабар берилди Республика Марказий банкининг 2015 йил фаолияти якунлари бўйича кенгайтирилган бошқарув йиғилишида. 

Бу кўрсаткич банк назорати бўйича халқаро Базель қўмитаси (8%) томонидан қабул қилинган талабдан 3 баробар юқоридир ва 2016 йил 1 январгача бўлган ҳолатга кўра банклар капитали 7,8 трлн сўмни ташкил этди.

Ўтган бир неча йил давомида банк тизимининг жорий ликвидлик даражаси 64,5 %дан ошди, бу эса ўрнатилган энг кам даражали халқаро стандартдан икки баробар кўп.

2015 йилда банк активлари 2014 йил билан таққослаганда 25,1 %га ўсди ва 65,2 трлн сўмни ташкил этди.

Бу ҳисобот йилида молиявий хизматлар таркибидаги банк хизматларининг ҳиссаси 88 %ни ташкил этди ва 2014 йил билан қиёслаганда 1,3 баробардан кўп ўсгани кузатилди. 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей