ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон 2019 йилга қадар Осиё тараққиёт банкида...

Ўзбекистон 2019 йилга қадар Осиё тараққиёт банкидан 1,9 млрд доллар миқдордаги кредитни жалб этади

Ўзбекистон ҳукумати 2016–2018 йиллар мобайнида 1,89 млрд доллар ҳажмидаги  кредит маблағларини ўзлаштиради, деб хабар берилади Осиё тараққиёти банки сайтида.

Бу даврда Осиё тараққиёт банки кўмагида энергетика ва транспорт соҳасида, шунингдек, хусусий тадбиркорлик, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар амалга оширилади.

Кредит маблағларининг катта қисми, яъни 605 миллион доллар транспорт инфратузилмалари лойиҳаларига йўналтирилади. Самарқанд-Бухоро темир йўлини электрлаштириш, вилоятлар оралиғидаги йўлларни такомиллаштириш миллий аҳамият касб этган лойиҳалардир. 

Энергетика соҳасига эса 490 миллион доллар ажратилади. Ушбу маблағ Ўзбекистонда иккинчи Қуёш электростанцияси қуриш ишлари, иссиқлик электр станцияларини такомиллаштириш лойиҳалари, шунингдек, кичик гидроэнергетика ва инфратузилмаларга сарфланади.

 

Мелиорация ва сув таъминоти соҳасига уч йил давомида 340 миллион доллар ҳажмидаги кредит суммалари йўналтирилади. Ўзбекистон ҳукумати 250 миллион доллар маблағни ирригация тизимига ва 205 миллион доллар маблағни хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш учун сарфлашни режалаштираяпти.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей