ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Ўзбекенгилсаноат” янги тўқимачилик корхоналарини ...

“Ўзбекенгилсаноат” янги тўқимачилик корхоналарини ишга туширади

“Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти бир неча инвестициявий лойиҳани амалга оширишни якунламоқда ва ушбу лойиҳалар доирасида янги тўқимачилик корхоналари ишга туширилади. 

“Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти умумий қиймати 10 миллион доллардан ортиқ бўлган учта инвестициявий лойиҳанинг амалга оширилиши ҳисобидан йилига қўшимча 3,5 минг тонна калава ва 4,5 миллион дона тайёр буюм ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бунинг самарасида 600 дан ортиқ иш ўрни яратилади. 

Тошкент вилоятидаги “Максим Гольд” масъулияти чекланган жамияти негизида амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳа ниҳоясига етказилмоқда. Корхонада йилига 3,5 минг тонна калава ишлаб чиқарилади. Инвестициявий лойиҳанинг қиймати 7 миллион  доллардан иборат. 

Андижон вилоятида ҳам қиймати 2,44 миллион долларлик яна бир лойиҳа якунланмоқда. Банкротга учраган “Бобур” очиқ акциядорлик жамияти бўлинмалари негизида 1 миллион дона трикотаж буюм ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Ушбу лойиҳада “Lemon International” компанияси (Гонконг) инвестор сифатида иштирок этаётир. 

Жиззах вилоятидаги “Дўстлик” машина-трактор парки негизида йилига 3,5 миллион дона тайёр буюм ишлаб чиқариш ўзлаштирилмоқда. Мазкур инвестициявий лойиҳага “БФ текстиль” қўшма корхонаси 600 минг доллар маблағ ажратди. 
 

 


 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей