ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / «Ўзбекенгилсаноат» Давлат акциядорлик компанияси ...

«Ўзбекенгилсаноат» Давлат акциядорлик компанияси 2020 йилга қадар 56 та янги лойиҳани амалга оширади

“Ўзбекенгилсаноат” Давлат акциядорлик компанияси  2020 йилга қадар 918 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 56 та янги лойиҳани, шунингдек, чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда 21 истиқболли лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилда “Индорама Қўқон текстил” хорижий корхонасида тўқимачилик корхонасини (тўртинчи босқич) ташкил этиш ишлари бошланган. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 50 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Уни 2017 йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Жорий йил охиригача “Ўзбекенгилсаноат” Давлат акциядорлик компанияси Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 230 миллион доллардан ортиқ 33 инвестиция лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишни режалаштираётир. Уларнинг муваффақиятли амалга оширилиши 2,8 мингдан зиёд янги иш ўрни ташкил этиш, экспорт ҳажмини ошириш ва ички бозорни юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотлари билан таъминлаш имконини беради. Биргина ўтган йилнинг ўзида мамлакатимизда 30 та янги корхона бунёд этилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей