ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Ўзбекэнерго” электр энергияси истеъмолини ҳисобга...

“Ўзбекэнерго” электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг янги тизимини жорий этади

“Ўзбекэнерго” Давлат акциядорлик компанияси республикамизда электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича ишларни олиб боришда давом этмоқда. У электр энергияси истеъмолчилари учун нархнинг камайтирилган тизимини қўллаш имконини беради.

“Экономическое обозрение” нашрининг маълум қилишича, айни пайтда янги  ҳисоблагичларни ишлаб чиқариш бўйича заводнинг қурилишига тендернинг якунлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур завод “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонада фаолият юритади.

Янги тизим тарифларни диверсификациялаш имконини беради. Электр энергиясидан фойдаланишнинг иккита энг кўп фойдаланиладиган даври бор. Улар эрталаб соат 6.00 дан 9.00 гача ва кечки пайт ҳисобланади. Уларни ишини енгиллаштириш учун маълум вақт мобайнида электр энергиясини тўлашга нарх камайтирилади. Яъни агар истеъмолчи кир ювиш машинасидан кундузи эмас, балки кечаси фойдаланса, унда у фойдаланган электр энергияси учун кам миқдорда пул тўлайди.

Қайд этилишича, электр энергияни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимини 2020 йилга қадар мамлакатимизнинг барча ҳудудларига ўрнатиш кўзда тутилган. Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси 2016 йилнинг охирига қадар босқичма-босқич Тошкентнинг барча туманларида мазкур тизимни татбиқ қилишни кўзда тутмоқда. 

Айни пайтда Бектемир туманида 10476 абонент ушбу тизимга уланди. Тошкентнинг бошқа туманларида ҳам босқичма-босқич ишлар бошланади.  Барча ишлар 2016 йилнинг 4-чорагида тугатилади. Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Дилмурод Сайдуллаев “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги мухбирига аввалроқ шу ҳақда маълум қилган эди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей