ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Ўзавтойўл” ДАК бошқарувининг 2015 йил биринчи чо...

“Ўзавтойўл” ДАК бошқарувининг 2015 йил биринчи чорак якунлари бўйича йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда “Ўзавтойўл” Давлат –акциядорлик компанияси мажлислар залида компания бошқарувининг 2015 йил биринчи чорак якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

2015 йилнинг биринчи чораги давомида умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларида жами 234,1 миллиард сўмлик йўл қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилди, деб хабар беради “Ўзавтойўл” Давлат –акциядорлик компаниясининг матбуот хизмати.

Инвестиция дастурига мувофиқ 2015 йилда 141,6 км узунликдаги умумий фойдаланишда бўлган автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари белгиланган.

Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида ҳамда шаҳар кўчаларида “Ўзавтойўл” компанияси корхона ва ташкилотлари томонидан йўлларни мукаммал таъмирлашда 18,7 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилди. 4,4 км узунликдаги умумий фойдаланувдаги автомобил йўллари таъмирланди.

42654 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2015 йилнинг биринчи чорагида 153,7 миллиард сўмлик маблағ ўзлаштирилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари