ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / «Ўзавтосаноат» экспорт салоҳиятини кенгайтиради

«Ўзавтосаноат» экспорт салоҳиятини кенгайтиради

 «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси янги бозорларга чиқиш ва МДҲ мамлакатларидаги савдо ҳажмини ошириш мақсадида бир қатор тадбирларни олиб бормоқда, дейилади компания сайтида.

Россиянинг йирик шаҳарларидаги Chevroletнинг етакчи дилерларини «GM Uzbekistan» АЖ савдо тармоғига жалб этиш бўйича катта миқёсда иш олиб борилмоқда.

Йил бошидан бери Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари, хусусан, Ироқ, Ливия, Ливан, Иордания, Тунис ва Нигерия мамлакатлари бозорига автомобиль етказиб бериш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда.

Жаҳоннинг саккиз мамлакатига, хусусан, ЖАР, Миср, Габон, Ангола, Кот-д’Ивуар, Кабо-Верде, Мадагаскар ва Ганага ишлаб чиқарилган автомобиллар синов тариқасида етказиб берилди. Шунингдек, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари, хусусан, Ироқ, Ливия, Ливан, Иордания, Тунис ва Нигерия мамлакатлари бозорига автомобиль етказиб бериш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда.

Ўтган йили Дубай (БАА)да дунёнинг 20 та мамлакатидан келган дистрибьюторлар иштирокида автомобиллар тақдимоти ўтказилганди, хусусан, тақдимотда Миср, Жазоир, Уммон, Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, Ливан, Иордания, БАА ҳамда Марказий ва Жанубий Африка мамлакатлари вакиллари қатнашганди.

Илгариги «Нексия» автомобили ўрнига чиқарилиши мўлжалланаётган «Т250» автомобилларининг янги модели сериялари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ишлари якунланади. 2016 йилнинг II чорагидан «Т–250» автомобиллари сериялаб ишлаб чиқарилади ва экспорт қилиниши бошланади.

Matiz автомобилларини автоматик трансмиссия, хавфсизлик ёстиқчалари, ABS тормоз тизими, кундузги чироқлар, навигация тизими билан таъминлаш бошланади. «М–300» (Spark) моделини двигатель ҳажми 1,25 литр бўлган автомат узатмалар қутиси билан жиҳозлаш лойиҳасини ўзлаштирилади.

Ээкспорт учун ишлаб чиқарилаётган барча енгил автомобилларга ЭРА–ГЛОНАСС тизимини ўрнатиш режалаштирилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей