ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўтган йилда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар сама...

Ўтган йилда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар самараси 1,56 миллиард долларни ташкил этди

Ўтган йилда 696 та лойиҳа бўйича 4 трилллион сўмлик маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши самараси 1,56 миллиард долларни ташкил этди, дейилади республика Иқтисодиёт вазирлиги материалларида.

2015 йилнинг февралида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2015–2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш давлат дастурини тасдиқлаган эди.

Қайд этилишича, саноатни ривожлантириш борасидаги яна бир устувор вазифа − бу ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш ҳисобланади.

Дастур маҳаллий минерал хом ашёни чуқур қайта ишлашни ва талаб юқор бўлган 1225 та маҳсулот турини ишлаб чиқаришни таъминлайдиган 600 та лойиҳани ўз ичига олади. Дастурнинг ижроси ҳар йили 3,5 миллиард доллар миқдоридаги импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш ва 13 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш имконини беради.

Тасдиқланган дастур доирасида лойиҳани амалга ошираётган корхоналар 3 йил ичида бир қатор имтиёзларга эга бўлади. Хусусан, бунга даромад солиғи ва божхона тўловларидан озод этилиш ҳам киради.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей