ru en ўз
1 USD = 8271.27  
1 EUR = 9374.66  
1 RUB = 121.79  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ЎЗБЕКНЕФТГАЗ АЖга КОРПОРАТИВ ...

ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ЎЗБЕКНЕФТГАЗ АЖга КОРПОРАТИВ РИВОЖЛАНИШДА КЎМАК КЎРСАТИШИ МУМКИН

Жорий йилнинг 10 сентябр куни Ўзбекнефтгаз АЖнинг бош офисида Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекнефтгаз АЖда корпоратив ўзгаришларни амалга ошириш мақсадида ОТБ томонидан техник ёрдам кўрсатилиш масаласи муҳокама қилинди. 

Мазкур ёрдамнинг бир қисми сифатида ОТБ томонидан маслаҳатчиларни жалб қилиш кўзда тутилган. Улар етакчи нефт ва газ компаниялари билан зарур тадқиқотлар ва таққослаш ишлари олиб борадилар, ва сўнгра ҳисобот ва тавсиялар берадилар.
 
Учрашувда ОТБнинг “Ўзбекистон Республикасининг газни узатиш тизимини техник қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантириш дастури”ни молиялаштиришдаги иштироки муҳокама қилинди.
Ушбу Дастур бўйича ОТБ вакиллари Дастурнинг асосий техник параметрлари, режалаштирилган тадбирлар ва амалга ошириш муддатларини ўз ичига олган тақдимот материаллари билан таъминландилар.
ОТБ вакилларининг газ транспорт тармоқларини модернизация қилиш бўйича лойиҳани молиялаштиришда иштирок этишга бўлган қизиқишига сабаб, лойиҳанинг амалга оширилиши Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо айланмасини ошириш имконини беради, бу эса ОТБ сиёсатида акс этган. 
 
Учрашув давомида лойиҳани молиялаштиришдаги дастлабки шартлар эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 апрелида ушбу лойиҳа бўйича зарур маълумотларни алмашиш мақсадида томонлар “Махфийлик тўғрисидаги битим”ни имзолаган эдилар.

Ўзбекнефтгаз АЖ матбуот хизмати
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей