ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / «Оҳангаронцемент» Марказий Осиёда энг йирик цеме...

«Оҳангаронцемент» Марказий Осиёда энг йирик цемент ишлаб чиқарувчи бўлади

Тошкент вилоятидаги «Оҳангаронцемент» АЖ негизида «қуруқ» йўл билан энергия самарадор ишлаб чиқариш бўйича завод қурилади. Мазкур заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 3 миллион тоннани ташкил этади.

Лойиҳани амалга ошириш тартиблари тўғрисидаги келишув 2 ноябрь куни Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари ҳузурида «Ўзқурилишматериаллари» бошқаруви раиси Ботир Зарипов ва «Евроцемент груп» директорлар кенгаши раиси Филарет Гальчев томонидан имзоланди.

«Евроцемент груп» матбуот хизматининг хабар қилишича, янги завод минтақадаги энг йирик цемент ишлаб чиқариш корхоналаридан бири бўлиб, Европа ишлаб чиқарувчиларининг юқори технологик ускуналари билан жиҳозланади.

Лойиҳада лойиҳалаштириш, қурилиш, ускуналарни етказиб бериш, тайёрлаш ва монтаж қилиш, шунингдек ходимларни ўқитиш бўйича ишларни тендерда пудратчи сифатида ғолиб бўлган Beijing Triumph International Engineering Со. (CNBM саноат гуруҳи таркибига киради, ХХР) компанияси амалга оширади. Хитой компанияси билан тузилган шартнома қиймати 160 млн доллардан зиёдроқни ташкил этади. Лойиҳа 2020 йилда ишга тушади.
Айни пайтда «Оҳангаронцемент» АЖнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 2 млн тоннани ташкил этади.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей