ru en ўз
1 USD = 8271.27  
1 EUR = 9374.66  
1 RUB = 121.79  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Нефть-газ саноатининг барқарорлигида ҳар бир инсон...

Нефть-газ саноатининг барқарорлигида ҳар бир инсон манфаатдор

Иқтисодиётнинг ҳар қандай тизимини ташкил этувчи тармоқ ўз ривожланиши устида ишлайди, жумладан, технологиялар, тариф сиёсати билан. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон нефть-газ саноати учун долзарб аҳамиятга эга, зеро замонавий инсон ҳаётини ёқилғи, ёруғлик ва иссиқликсиз тасаввур қилиш қийин.

Ҳар бир ўзбекистонлик ўз кунини режалаштирганда, транспортдан фойдаланиш имкониятини, уйда электр қуввати ва иситиш тизими ҳамда иссиқ сувнинг мавжудигини оддий ҳолда қабул қилишга ўрганиб қолган. Буларнинг барчасини ортида нефть-газ соҳаси маҳсулотлари туради.

Бироқ ёқилғи-энергетика комплексининг асосий сарф-харажатлари бугунги кунда қайта тикланмайдиган энергия манбаларига тушаётганлигини билиб туриб, биз, назарий жиҳатдан биламизки, бу каби манбалар бир кун келиб тугайди, яъни, оддий сўз билан айтганда, улар доимий эмас.

Амалда эса буни “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари томонидан углеводородларни қазиб олиш ҳажмининг аста-секин пасайишида кузатиш мумкин. Ўтган ўн йил ичидаги холисона рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналаридаги қазиб олиш ҳажмлари қуйидагича пасайиб борган: табиий газ 1,4 баробарга ёки 2007 йилда 59 миллиард куб метрдан 2017 йилда 42,3 миллиард куб метргача; нефт - 3,8 баробарга ёки 3 миллион тоннадан 0,8 миллион тоннагача; газ конденсати – 1,8 миллион тоннадан 1,4 миллион тоннагача, яъни 28 фоизга.

Табиий ресурсларнинг камайиб бориши холисона равишда қазиб олиш ҳажмларининг тушишига олиб келмоқда. Бу, хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 35-40 йил давомида хом ашё базаси ҳисобланган – Кўкдумалоқ, Газли, Шўртан гуруҳи, Денгизкўл конлари мисолида яққол намоён бўлмоқда. Бундан ташқари, геологик қидирув ишларини олиб бориш, эски конларда қазиб олишни сақлаб қолиш ва янги заҳиралардан фойдаланишни бошлаш сармоялар миқдорини кўпайтиришни талаб этади.

Бундан ташқари, табиий газ қазиб олиш тан нарҳи ҳам ортиб бормоқда. Чунки конларни ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичида газ ётоқ босими 400-500 атмни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда конлардаги газ ётоқ босими ўртача 25-40 атмга тенг. Шу билан бирга, газни ташиш тизимига тайёрлаш ва етказиб бериш учун камида 75 атмлик босим зарур.

Шу муносабат билан, 2000-2017 йиллар оралиғида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 66 та агрегатли 16 та сиқиш компрессор станциялари қурилган ва фойдаланишга топширилган. Айнан шу станциялар конлардаги табиий газ етказиб бериш босимини керакли даражада ушлаб туришга ёрдам беради. Бу каби харажатлар табиий газ қазиб олиш тан нархининг ўсишига ҳам таъсир кўрсатади, 2000 йилда бир минг куб метр табиий газ учун 3,16 АҚШ доллари берилган бўлса, 2018 йилда бу қиймат 20 АҚШ долларига етган.

Шубҳасиз, углеводородларни қазиб олишдаги ўзгаришлар аҳоли эҳтиёжини қондириш жараёнига ўз таъсирини кўрсатмаслиги зарур. Нефть ва нефть маҳсулотлари импорти ҳажмини мажбурий ошириш орқали вазиятдан кечилмоқда. Шундай қилиб, охирги 10 йил ичида нефть маҳсулотларини истеъмол қилишда суюқ углеводородларнинг улуши 3,8 баробарга ўсган, яъни 2008 йилдаги 16,8 фоиздан 2018 йилдаги 64,3 фоизга.

Импортнинг ўсиши “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва нефть маҳсулотларини сотиб олиш сарфланадиган валюта ҳажмининг тобора ошиши деганидир. 2008 йилда ушбу мақсадларга 362 миллион АҚШ доллари сарфланган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 940 миллион АҚШ долларига етди, яъни 2,6 баробар ўсиш.

Бу ички бозор нефть маҳсулотлари истеъмолини қисқартираётганига қарамай. 2007 йилдан 2017 йилга қадар бензин, дизел ёқилғиси, авиация керосини, ёқилғи мойи ва бошқа нефть маҳсулотлари истеъмоли 1,7 баробарга қисқарган, яъни йилига 4,9 миллион тоннадан 2,9 миллион тоннагача.

Объектив сабабларга кўра қазиб олишнинг пасайиши ва валюта харажатининг ўсиши саноатнинг эътиборни тариф сиёсатига ва уни ўз вақтида тўғрилашга қаратиши зарур, керак бўлганида ноаньанавий усуллар орқали ҳам. Бунда Ўзбекистон ички бозорида нефть маҳсулотларига бўлган чакана нархнинг жаҳон нефть нархларидан ортда қолаётгани эканлиги ўз ролини ўйнайди.

Айниқса, A-80 ва A-91 бензини учун 2017 йил 15 ноябрда белгиланган нархлар жаҳонда нефтнинг бир баррел учун ўртача 60 АҚШ доллари берилаётганида ҳисоблаб чиқилган. Шу билан бирга, 2018 йил 7 сентябрь ҳолатига кўра, жаҳон нефть баҳоси бир баррел учун 77 АҚШ долларини ташкил этади.

Таққослайдиган бўлсак, Ўзбекистонда A-91бензинининг чакана нархи бир литр учун 0,53 АҚШ долларини ташкил қилса, Россия бу кўрсаткич -0,64 доллар/л, Қирғизистонда – 0,63 доллар/л, Туркияда – 1,04 доллар/л, Хитойда – 1,09 доллар/л.


Харажатларнинг алоҳида қисми табиий газга асосланган электр қувватини ишлаб чиқаришдир. 2017 йилда республикамизда 61 миллиард кВт электр энергияси ишлаб чиқарилган, шундан 48,8 миллиард кВт ёки 80 фоизи - табиий газ асосида. Ушбу ҳажмдаги электр энергиясини ишлаб чиқариш учун қазиб олинган табиий газнинг 24,3 фоизи сарфланган ёки 15,2 миллиард куб метр.
Жорий йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, “Ўзбекэнерго” АЖнинг инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб қилган кредит ва займлар бўйича жами қарздорлиги 2,063,7 миллион АҚШ долларини ташкил қилади ёки хусусий капиталнинг 114 фоизи.

“Ўзбекэнерго” АЖнинг жорий молиявий ҳолатига кўра, 2018 йилда қайтарилиши керак кредит қисмини ўз вақтида тўлай олмаслиги хавфи бор. Технологик зарарлар ўзининг салбий ролини ўйнамоқда. Кўп жиҳатдан, улар электр станцияларнинг эскирган ускуналари билан изоҳланади.

Шу билан бирга, нефть-газ ва энергетика саноатининг мамлакат иқтисодиётидаги ва аҳоли ҳаётидаги аҳамиятига ортиқча баҳо бериш қийин. Шуни яна бир бор таъкидлаш зарур – замонавий инсон ҳаётини газ ва электр қувватисиз тасаввур қилиш мушкул. Энергия ресурслари – иқтисодиётнинг ривожланиши, янги иш ўринларининг яратилиши, турмуш шароитининг яхшиланиши демакдир.

Шуни унутмаслик зарур, бугунги кун аҳолиси табиий ресурсларни келажак авлодлар ҳам учун қолдириши шарт. Бу шуни англатадики, энергия ресурсларини сарфлашга мантиқий ёндашув талаби ҳар қачонгидан кучлироқ – уни ишлаб чиқараётганлар ва истеъмол қилаётганлар учун. Фақатгина замонавий ёндашув, жумладан, онгли равишда қувват манбаларини тежаш, замонавий технологиялар, яхши ўйланган тариф сиёсати, авлодларга мустақил, иқтисодий жиҳатдан барқарор давлатни қолдиришимизга имконини беради.

Мамлакат ва аҳоли ҳаёти учун муҳим ҳисобланмиш саноат йўналишлари ўз харажатларини қоплай олиш, иш ўринлари билан таъминлаш, солиқларни тўлаш ва сармоялар киритиш имконини яратувчи сиёсатга эга бўлишлари шарт.

Аҳоли чекланган табиий ресурсларга бўлган муносабатини динамик равишда ўзгартириши керак. Қонунчиликка мувофиқ, айнан Ўзбекистон фуқаролари ер ости бойликлари эгалари ҳисобланади. Айнан шу сабабли, ҳар бир фуқаро табиий бойликларга эгаси каби қарашга ўрганишлари ва уларнинг ҳам поёни борлиги ва ҳар доим ҳам арзон бўлиши мумкин эмаслигини англашлари зарур. Бу каби хулосага кўплаб давлатлар аҳолиси келган, европаликлар шулар қаторида. Бунга бутун дунё келиши муқаррар, қанчалик тез буни англасак, шунча яхши. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей