ru en ўз
1 USD = 4042.47  
1 EUR = 4613.28  
1 RUB = 67.51  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / «Навоийазот» ва «Қизилқумцемент» давлат активларин...

«Навоийазот» ва «Қизилқумцемент» давлат активларини сотади

Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «Навоийазот» АЖ ва «Қизилқумцемент» АЖ йирик корхоналар устав фондидаги давлат улуши акцияларини очиқ тендерга қўйди.

Корхоналарнинг давлат акцияларини сотиш Республика «Тошкент» фонд биржаси савдо блокида амалга оширилади. Инвесторларга «Навоийазот»нинг 200,9 миллион долларлик 49 % акцияси ва «Қизилқумцемент»нинг 160,3 миллион долларлик 35,9 % акциялари таклиф этилмоқда.

Корхоналар Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ хорижий инвесторларга сотилади. Очиқ тендерда иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш 2016 йилнинг 16 мартидан бошланади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари