ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / “Мурунтов” конида янги босқич қазиш ишлари бошланд...

“Мурунтов” конида янги босқич қазиш ишлари бошланди

Навоий кон-металлургия комбинатининг Қизилқум кенгликларидаги энг йирик кони – “Мурунтов”нинг 570-горизонтида илк портлатиш ишлари амалга оширилди.

Қизилқумни ўзлаштириш лойиҳаси бошлангандан буён ўтган 50 йил мобайнида кондан 1,5 миллиард куб метрдан зиёд тоғ жинслари қазиб олинган. Янги босқичнинг бошланиши нодир металл – олтин захирасини янада кўпайтиришга хизмат қилади.

“Мурунтов”нинг чуқурлиги айни пайтда 565 метрга етди. Кондан йилига 38,5 миллион тонна руда қазиб олинмоқда. 2026 йилга бориб белгиланган лойиҳалар амалга оширилгач, бу кўрсаткич 50 миллион тоннага етказилиши кўзда тутилган.

Дарҳақиқат, Президентимиз ташаббуси билан комбинатда 2017-2026 йилларда умумий қиймати 3,63 миллиард долларга тенг 27 лойиҳа амалга оширилади.




  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей