ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Миллер 2016 йилда Ўзбекистондан харид қилинадиган ...

Миллер 2016 йилда Ўзбекистондан харид қилинадиган газ ҳажми ошишини тасдиқлади

“Газпром” 2016 йилдан эътиборан Ўзбекистон газини харид қилиш ҳажмини оширади. Россиянинг газ холдинги бошқаруви раиси Алексей Миллер журналистларга шу ҳақда маълум қилди, деб хабар беради “ТАСС” ахборот агентлиги.

“Ҳа, тасдиқлайман. Биз ўзбекистонлик дўстларимиз билан музокараларда эришилган натижаларни юқори баҳолаймиз. Ўзбекистон — газ соҳасида бизнинг ишончли шеригимиз ва биз ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни бундан буён ҳам ривожлантиришда давом этамиз”, — деди у.

Таъкидланишича, 2016 йилда Ўзбекистон газини харид қилиш ҳажми 3,1 миллиард куб метрдан ортиқ бўлиши мумкин. 

Маълумот ўрнида шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистон дунёдаги газ қазиб олувчи энг йирик давлатлар ўнлигидан жой олган (йилига 63—65 миллиард куб метр газ), МДҲ давлатлари орасида эса учинчи ўринни эгаллайди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей