ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун умумий ...

Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун умумий солиқ 5%гача камаяди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида 2016 йилга мўлжалланган “Бюджетнома” – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

Хусусан, хўжалик юритувчи субъектларга солиқ юкини янада пасайтириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни рағбатлантириш учун қўшимча манба яратиш мақсадида хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини 6 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш, ушбу корхоналар ихтиёрида 58.4 млрд сўм қолдириш имконини бериши билан биргаликда хизмат кўрсатиш соҳасини мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улушини 55 фоизга етказилишига хизмат қилади.

2016 йил учун белгиланган солиқ сиёсатининг асосий йўналишларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида иқтисодиётга солиқ юки ялпи ички маҳсулотга нисбатан ўтган йилги 20.7 фоиздан 19.1 фоизгача камаяди.

Давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари ва харажатлари 23,4 трлн. сўм миқдорида белгиланмоқда, бу эса давлат мақсадли дастурларининг ижросини таъминлашда муҳим ўрин тутаётганлиги алоҳида қайд этилди.

2016 йилда солиқ ва бюджет сиёсатини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида Давлат бюджети даромадлари 40,5 триллион сўмни, харажатлари 42,7 триллион сўмни ва Давлат бюджети тақчиллиги 2.2 триллион сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,0 фоизни ташкил этиши кўзда тутилмоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари