ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Марказий банк «Ҳамкорбанк»нинг юридик шахслар била...

Марказий банк «Ҳамкорбанк»нинг юридик шахслар билан валюта операцияларини тўхтатиб қўйди

Ўзбекистон Марказий банки «Ҳамкорбанк»нинг юридик шахслар билан чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш амалиётини олти ойга тўхтатиб қўйди, деб хабар беради тартибга солувчининг матбуот хизмати.

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига асосан валютани тартибга солишга доир қонунчилик талабларини бузганлиги сабабли «Ҳамкорбанк» АТБ нинг юридик шахслар билан чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш амалиётларини 6 ой муддатга тўхтатилганлигини маълум қилади», – дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси банк хизматлари бозорида «Ҳамкорбанк» акциядорлик-тижорат банки чет эл капитали иштирокидаги фаолиятини 1991 йилдан бошлаб олиб боради. Бошланғич фаолиятини Андижон шаҳрида бошлаган банк 24 йил давомида филиалларнинг кенг тармоғини шакллантиришга муваффақ бўлди. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей