ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Марказий банк Базель III стандартларини жорий қили...

Марказий банк Базель III стандартларини жорий қилишга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида “Standard&Poor’s” халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон тижорат банкларига халқаро рейтинг тақдим этилиши ва қайта тасдиқланиши масалаларига бағишланган анжуман ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати.  

Анжуман давомида “Standard&Poor’s” экспертлари томонидан рейтинг тақдим этиш мезонлари таҳлили, ўз кредит лаёқатлилигини баҳолаш, шунингдек, банк назорати бўйича Базель комитетининг “Базель III стандартлари”ни жорий қилиш тажрибаси тавсиялари ва уларнинг банклар рейтингига таъсири масалалари тақдимоти бўлиб ўтди.

“Standard&Poor’s” экспертларининг фикрича, банк тизимининг барқарор ресурс базаси ва тегишли банк назорати иқтисодий ўсишдаги ижобий омиллардир.

– Биз Ўзбекистон банк тизимининг капиталлашиш даражаси ва ликвидлилигини ошириш, Базель-III талабларини жорий этишга қаратилган мамлакат раҳбарининг май ойида имзоланган 2344-қарори билан танишмиз, – деди рейтинг агентлигининг Молиявий институтлар директори ўринбосари Анастасия Турдиева. – Биз бу ташаббусни ижобий баҳолаймиз, чунки биз Ўзбекистон банк тизимининг капиталлашишини доимо муқобил тарзда деб баҳолаб келганмиз, биринчи навбатда, бу банклар ўз даромадларини ошириши мумкин бўлган активлар ўсиши юқори суръатларда давом этмоқда. Бундан ташқари, капиталлашувга давлатнинг банклар иштирокидаги йирик инвестицион лойиҳалари катта таъсир ўтказмоқда. Шу боис давлат жорий этишни режалаштираётган чоралар банк тизимида ижобий из қолдиради. Ҳозир унинг натижалари ҳақида гапиришга бироз эрта, бу Марказий банк томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қабул қилинажак меъёрларга боғлиқ, чунки Базель III тавсия характерига эга. Ҳар бир юрисдикцияда Марказий банклар мамлакатда истифода этиладиган талабларнинг бажарилиш графиги ва минимал кўрсаткичларини мустақил ҳал этадилар. Биз Марказий банк қабул қиладиган меъёрларни сабрсизлик билан кутмоқдамиз ва умид қиламизки, талаблар жорий этилгунга қадар банкларнинг бу меъёрларни бажаришга тайёрлиги тестдан ўтказилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари