ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Мамлакатимизда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг комп...

Мамлакатимизда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ташкил этилади

Ўзбекистонда пахта хомашёсини қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланадиган “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ташкил этилади. Бу ҳақда 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармони имзоланди.

Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясининг бошланғич устав капитали тугатилаётган “Ўзпахтасаноат” уюшмасининг мулки, шунингдек, ташкил этилаётган ихтисослаштирилган бирлашмалар – “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзпахтаэкспорт” АЖ, “Ўзпахтаёғ” АЖ акциялари пакетларининг 100 фоизини топшириш ҳисобига шакллантирилади. 

Янги компанияни ташкил этишдан мақсад пахта хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, пахта толасини жаҳон бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда экспорт қилиш бўйича ягона комплексни яратиш, пахта ва ёғ-мой маҳсулотларининг сифатини ҳамда рақобатдошлигини ошириш, шунингдек, республиканинг пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни, жумладан, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳисобланади.

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш бўйича барча ташкилий тадбирлар комплексини амалга оширишдаги ишларни мувофиқлаштириш ва кўмак бериш учун иловага мувофиқ таркибда Ҳукумат комиссияси тузилади.

Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклатилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей