ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Мамлакатимиз ташувчилари ҳорижий компаниялар би...

Мамлакатимиз ташувчилари ҳорижий компаниялар билан рақобатга бардош бера олмаяптилар

Хорижий автоташувчилар ўзбек компанияларини ички  ва ташқи бозорлардан сиқиб  чиқармоқда,- деб  маълум қилди Uzbekistan Todayга Халқаро  автомобиль ташувчилар  ассоциацияси  (AIRCUZ) вакили.

Агентлик  суҳбатдошининг таъкидлашича, Ўзбекистон  ҳудудида чет эллар автомобиль ташувчилари асосий ўрин эгаллашни бошладилар, айни пайтда  маҳаллий  компаниялар  халқаро бозорда мустаҳкамланиши истиқболлари жуда оз.

Унинг айтишича, мамлакатимиз компанияларида  халқаро бозорларга  чиқиш имконияти жуда оз, негаки, автомобиль парки кўп параметрлар  бўйича халқаро юк  ташишнинг замонавий  стандартларига  жавоб бермайди.

Бу Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги  AIRCUZ билан  биргаликда ҳукуматга  техника паркини янгилаш  бўйича маҳсус таклиф жўнатишига  сабаб бўлди.   Самарқанддаги MAN заводида  энди  Евро-4 стандартларига жавоб берувчи машиналар ишлаб  чиқаришни йўлга  қўйишлари лозим  бўлади, ҳозирча заводда  Евро-3 авлоди  техникалари  чиқарилмоқда.

Шу билан бирга  ташувчиларни машинага дизель двигателлари  ўрнатилиши  қониқтирмайди. «Нима учун заводимизда ишлаб чиқарилган машиналар халқаро бозорга  чиқа олмайди?  Бизга эски завод нега  керак? Бутун  дунёда тўртинчи ва бешинчи авлод стандартларидаги  машиналардан  фойдаланиляпти, биз эса Евро-3ни ишлаб чиқаряпмиз», – дейди  суҳбатдош.

«Бугун Ўзбекистон ҳудудида турк  ва эрон автоташувчилари асосий роль ўйнаяпти. Ўзбекистонлик  халқаро ташувчиларга имконият яратилмаяпти.  Маҳаллий компаниялардан  лицензия  талаб қилинади, бироқ, хорижликлар бизнинг бозоримизда чекловсиз ишлашади. Бу ерда тенглик ҳақида қандай  сўз бўлиши мумкин?», – таъкидлади у.

Унинг айтишича,транзит – бу  танглик  давридаги дори ва кўп мамлакатлар бунинг ҳисобига  ўз ЯИМнинг ярмини қоплайди.  Масалан, Болтиқбўйи мамлакатларида ЯИМ тузилмасида транзит 54% ни ташкил этади, бироқ Ўзбекистонда бу кўрсаткич 7 %дан ошмайди.

«Шунинг  учун бугунги кунда бизда автомобиль транспортида халқаро юк ташиш деярли  йўқ. Агар аввал бошдан  бу соҳадаги сиёсат тўғри  йўлга қўйилганда эди,  бундай вазиятни кузатмаган бўлардик», – қўшимча қилди у.  

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей