ru en ўз
1 USD = 7883.99  
1 EUR = 9150.95  
1 RUB = 124.89  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / МАК Барселона ва Мумбайга мунтазам қатновларни йўл...

МАК Барселона ва Мумбайга мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 2018- йил баҳор-ёз мавсумида янги йўналишлар очиш билан бир қаторда амалга оширилаётган парвозлар сонини ҳам кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Жорий йилнинг 24-майидан бошлаб, авиакомпания ҳафтасига бир марта Барселонага (Испания) парвозларни бажаришни бошлайди. Шунингдек, МАК баҳор-ёз жадвалида Мумбайга (Ҳиндистон) ҳам мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Авиакомпания томонидан амалга оширилаётган қатновлар сони ҳам ортади. Ню-Ёркка парвозлар ҳафтасига уч марта, Истанбулга 10 марта, Сеулга 4 марта ва Новосибирскга уч марта бажарилади.

Бугунги кунда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг замонавий ва қулай авиалайнерлари Европа ва Осиёнинг 40 дан зиёд шаҳарларига мунтазам қатновларни амалга оширмоқда.

Миллий авиакомпания жорий йилнинг 4-мартидан бошлаб Тошкент-Остона-Тошкент йўналишида тўртинчи мунтазам қатновни йўлга қўяди. Парвозлар якшанба кунлари А320 самолётларида амалга оширилади . Ҳозирда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Остонага мунтазам йўловчи қатновларини ҳафтасига уч марта душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширмоқда.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей