ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Made in Uzbekistan кўргазмасининг экспозициялари ...

Made in Uzbekistan кўргазмасининг экспозициялари 4 та павильонда жойлаштирилади

7-9 - ноябрь кунлари Ўзэкспомарказда Made in Uzbekistan Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади
Мамлакатимиз иқтисодиёти эришган ютуқларини намойиш этиш мақсадларида ташкил этилаётган кўргазмада йирик компаниялар, хусусий бизнес ва тадбиркорлик субъектлари , хорижий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда. Кўргазма қатнашчилари ва меҳмонлари маҳаллий саноат компанияларининг юқори сифатли, экспортга йўналтирилган маҳсултлари билан танишиб чиқиш, ишлаб чиқариш тармоқларига жорий этилган инновация лойиҳалари тўғрисида ахборот олишлари мумкин бўлади.

MadeinUzbekistan кўргазма-ярмаркасида эркин иқтисодий зоналар, технопарклар, фармацевтика, озиқ-овқат, енгил, чарм-пойабзал, кимё саноати, автомобильсозлик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, халқ истеъмоли моллари, йўл-транспорт инфратузилмаси, электртехника, ахборот-алоқа технологиялари, агросаноат , таълим ва бошқа соҳалар тақдим этилган , - деди “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма компанияси бўлими бошлиғи Жаҳонгир Рустамов.

- Шунингдек, кўргазмада давлат бошқарув органлари, Савдо-саноат палатаси, банк-молия ташкилотлари вакиллари иштирок этишади. Улар тадбиркорликни ривожлантириш, имтиёзли кредитлар ажратиш, фаолият кўламини кенгайтириш, маҳсулот экспорти билан боғлиқ бўлган ўз хизматларини таклиф қилишади.

Шунинг учун ҳам кўргазма маҳаллий ва хорижий ишбилармонлар доираларида, йирик компания ва хусусий корхоналар вакилларида катта қизиқиш уйғотмоқда .

Ўзэкспомарказнинг www.uzexpocentre.uz сайтида иштирокчиларни руйхатга олиш давом этмоқда. Кўргазмада қатнашмоқчи бўлган тадбиркор ва ишлаб чиқарувчилар MadeinUzbekistan кўргазмаси тўғрисида батафсил ахборот олишлари ва рўйхатдан ўтишлари мумкин. Кўргазма тўртта павильонларда жойлашади . Кўргазма доирасида семинар , маҳсулот ва хизматлар намойишлари ўтказилади. Жойида, жумладан хорижий шериклар билан ҳам шартномалар тузиш имкони яратилади.  
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей