ru en ўз
1 USD = 8025.83  
1 EUR = 9597.29  
1 RUB = 129.63  
ru en ўз

Ўзбекистон илк маротаба Канн фестивалида тақдим этилмоқда. "Ахборот" дастурининг репортажини порталимизда томоша қилинг.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Маҳаллий йўналишлар бўйича парвоз нархи арзонлашди

Маҳаллий йўналишлар бўйича парвоз нархи арзонлашди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси маҳаллий йўналишлардаги қатновларга табақаланган тарифларни киритди. Киритилган янгиликлар йўловчиларга уларнинг талабларига мос келувчи авиачипталарни танлашга имкон беради, деб маълумот берди МАК матбуот хизмати.

Республика ичидаги барча йўналишда тарифларнинг минимал даражаси пасайтирилди. Бундан ташқари, барча маҳаллий йўналишларда гуруҳлар учун тарифлар киритилди. Ўрнатилган тарифлар бўйича сотиладиган жойлар сони чекланган. Қайд этилишича, авиачипта қанча эрта сотиб олинса, у шунчалик арзон тушади. Авиачипталарни авиакассаларда ёки авиакомпаниянинг расмий сайтида онлайн тарзда сотиб олинганидан қатъи назар, барча тарифлар бирдек амал қилади.

Фарғона водийси ва Самарқанд йўналиши бўйича рейслар 10 минг, Урганч 28 минг, Бухоро 38 минг, Нукус 67 минг, Термиз 86 минг, Қарши ва Навоий рейслари 163 минг сўмга арзонлашди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей