ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ку Ин Чой: “Самсунг Электроникс” компанияси учун Ў...

Ку Ин Чой: “Самсунг Электроникс” компанияси учун Ўзбекистон истиқболли стратегик шерик ҳисобланади

Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон — Корея бизнес-форумида сўзга чиққан ахборот-коммуникация технологиялари тармоғи вакиллари Ўзбекистонда ушбу соҳанинг жадал ўсиш суръати ва катта истиқболларини алоҳида таъкидладилар. Айтиб ўтилганидек, “Президент Ислом Каримов ташаббуси билан мамлакатда амалга оширилаётган Милллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш дастури 2020 йилга келиб, ахборот технологиялари ва коммуникациялар тараққиёти даражаси бўйича Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари орасида юқори ўринга чиқишига хизмат қилади”, деб хабар беради “Жаҳон” ахборот агентлиги.

— “Самсунг Электроникс” компанияси учун, — дея таъкидлади компания катта вице-президенти Ку Ин Чой, — Ўзбекистон истиқболли стратегик шерик ҳисобланади. Мамлакат иқтисодий ўсиш бўйича улкан салоҳиятга эга, бу ерда замонавий ва диверсификацияланган саноат яратилган. Яқин келажакда республикада замонавий электр-маиший техникалар ишлаб чиқариш ҳамда минтақа бозорларига экспорт қилиш учун таняч ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилиши мумкин.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, “Самсунг Электроникс” компанияси Ўзбекистонда “ноу-хау”лар ва илғор технологик ишланмалар асосида энг замонавий маиший техникаларни ишлаб чиқариш бўйича тўлиқ мажмуани ишга тушириш ҳақида стратегик қарор қабул қилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари