ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Korean Air” компанияси “Тошкент” аэропортини моде...

“Korean Air” компанияси “Тошкент” аэропортини модернизациялашда иштирок этади

“Бугун “Навоий” халқаро аэропорти негизидаги халқаро интермодал логистика маркази Марказий Осиёдаги энг йирик ҳамда энг замонавий транспорт-логистик хаб бўлиб, у энг юқори халқаро мезонларга жавоб беради”, – деди “Кореан Эйр” компанияси президенти Чи Чанг Хун Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Корея бизнес-форумида.

Унинг айтишича, “Деярли янгитдан қурилган “Навоий” аэропорти қитъалараро муҳим логистика марказига айланиб бораётгани баробарида, Жануби-Шарқий Осиё давлатларини Европа ва Яқин Шарқ билан ҳам боғламоқда”.

Шу билан бирга, “Кореан Эйр” компанияси Тошкент шаҳрида Корея Республикасининг етакчи олий ўқув юрти — Инха университети филиали фаолиятини ривожлантиришда фаол иштирок этаяпти. Мазкур ўқув муассасаси замонавий ўқув дастурлари асосида компьютер ҳамда дастурий инжиниринг бўйича мутахассислар тайёрлашга киришди.

Чи Чанг Хуннинг қайд этишича, “Яқин келажакда юк терминали қувватини ошириш орқали “Навоий” авиахабини янада ривожлантириш, Тошкентдаги Инха университети филиали негизида “Логистика” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, шунингдек, иккинчи халқаро йўловчилар терминалини қуриш ва Тошкент шаҳри аэропортини модернизациялаш бўйича истиқболли лойиҳанинг амалга оширилишида қатнашиш режалаштирилмоқда”.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей