ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Келаси йилдан мобиль алоқа хизматлари қимматлаша...

Келаси йилдан мобиль алоқа хизматлари қимматлашади

2016 йилнинг 1 январидан уяли алоқа  компанияларининг абонент рақамларидан  фойдаланиш учун тўлови икки  баравар  ошади, дейилади  давлатимиз раҳбари  қарорида.

 Бу  абонентлар учун мобиль алоқа  хизмати баҳоси 6,3 фоиз ошишига  олиб келади,- деб ҳабар  қилади  Norma.

Тўлов  ҳар бир абонент  рақами учун ойига  1500 сўмни ташкил  этади (ҳозир  – 750).

Бунда  уни тақсимлаш тартиби ҳам  ўзгаради. Маблағнинг 80 фоизи бюджетга  йўналтирилади, қолган қисми Ахборот  технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг маҳсус ҳисобига ўтказилади. Бунинг устига тўловнинг бу қисмидан  мақсадли  фойдаланиш – ахборот технологиялари ва  коммуникацияларни ривожлантириш бўйича  инвестиция лойиҳалари молиялаштирилишини таъминлаш кўзда  тутилган. 

Экспертларнинг  фикрича, индексациядан  кейин  мобиль алоқа хизматининг ўртача ойлик нарҳи  бир абонент   учун 11 757 сўмдан (3.97 доллар)  12 507 сўмгача (4,22доллар)  ёки  6,3 фоизга ошади.    

Абонент рақамлари  учун тўловлар тартиби Ўзбекистон Президенти томонидан 2012 йил 1 январда   киритилган эди ва  ўша  вақтда ойига 400 сўмни  ташкил этган эди.

Тўлов уяли алоқа  компаниясиннг бош  ташкилоти  томонидан ойнинг 10 кунидан  кечиктирмаган ҳолда амалга оширилиши лозим.Тўлов учун абонент рақамларининг  умумий  миқдори   тўлов  амалга ошириладиган  ойнинг сўнгги санасидаги  ҳолат  бўйича  аниқланади.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей