ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Келаси йили ЯИМ 7,8%га ўсади

Келаси йили ЯИМ 7,8%га ўсади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2016 йилга мўлжалланган “Бюджетнома” – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

Келгуси йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилишида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланган ялпи ички маҳсулотнинг 7,8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,2 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,1 фоизга, капитал қўйилмалар ҳажми 9,6 фоизга ўсиши назарда тутилган.

Ижтимоий харажатларда муҳим ўрин тутувчи таълим ва соғликни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағлар миқдори ўтган йилга нисбатан барқарор ўсиш суръатларини сақлаган ҳолда 2016 йилда ЯИМга нисбатан мос равишда 6,8 ва 2,8 фоизни ташкил этиб, баркамол ва соғлом авлодни шакллантириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган дастурларда назарда тутилган тадбирларни молиялаштиришни тўла таъминлаш имкониятини беради.

Иқтисодиётга харажатлар учун 2016 йилда ЯИМга нисбатан 2,1 фоиз ажратиш кўзда тутилмоқда. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган марказлашган инвестициялар ҳажми ЯИМга нисбатан 1,0 фоизни ташкил этиб, йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан “Ангрен-Поп”, “Навоий-Конимех-Мискин” электрлаштирилган янги темир йўл линияларини қурилишини давом эттириш, республика шаҳарларининг архитектура қиёфасини яхшилаш бўйича Давлат дастурларини амалга ошириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган муҳим йирик сув хўжалиги объектлари ва ирригацион иншоотларни қуриш, намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган янги турар-жой масканларида ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш ва бошқа қатор вазифалар кўзда тутилмоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей