ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳ...

Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга ўсди

2015 йил 19 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан шу йил 16 январда республика Ҳукуматининг мажлисида белгилаб берилган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини таҳлил қилишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 8,0 фоизга ўсди. Давлат бюджети профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ошмади. Истеъмол товарлари  ишлаб чиқариш ҳажмлари – 10,1 фоизга, чакана товар айланмаси – 15 фоизга ва хизматлар кўрсатиш — 12,9 фоизга ўсди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмлари ўсиши 6,6 фоизга таъминланди. Қишлоқнинг қиёфасини тубдан яхшилаш чоралари фаол амалга оширилмоқда, янги қишлоқ массивлари қурилишида замонавий намунавий лойиҳалар бўйича 9,3 мингта якка тартибдаги уй-жой фойдаланишга топширилди.

Мажлисда саноат тармоқларини ривожлантириш, диверсификациялаш ва модернизациялаш борасида кўрилаётган дастурий чора-тадбирлар саноат ишлаб чиқариши ҳажмларининг 7,3 фоизга ўсишини таъминлаганлиги қайд этилди.

Хусусий мулкни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар дастурини изчил амалга ошириш кичик бизнеснинг 21,4 мингта, ёки 2014 йилнинг шу давридагига қараганда 6,0 фоиз кўп янги субъектини ташкил этишга кўмаклашди. Кичик бизнес субъектларига давлат мулкининг 17,8 мингта фойдаланилмаётган объектлари ижарага берилди, умумий суммаси 9,6 триллион сўм банк кредитлари ва микрокредитлар ажратилди. Натижада саноат ишлаб чиқаришида, инвестицияларда, экспортда ва аҳоли бандлигида кичик бизнеснинг улуши ва роли узлуксиз ўсиши таъминланмоқда.

Аҳоли турмуши сифати ва даражасини янада ошириш йўли давом эттирилди. 748,7 мингта янги иш ўринлари, шу жумладан, қишлоқ жойларда 451,6 мингта янги иш ўрни ташкил этилди. Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорлари 1,1 маротаба оширилди. "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури доирасида кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш тадбирларини амалга ошириш давом эттирилмоқда, ушбу тадбирларни молиялаштиришга барча манбалар ҳисобидан 2,0 триллион сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди.

Мажлисда фаол инвестиция сиёсати олиб борилиши ва иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, замонавий инфратузилмани барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилиши ўзлаштирилган инвестицияларнинг 9,9 фоизга, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш 7,4 фоизга ўсишини таъминлаганлиги қайд этилди. 3 440 та янги объектлар фойдаланишга топширилди, юқори технологик ва замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича 76 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тугалланди. Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича 1,0 триллион сўмдан ортиқ маблағ ўзлаштирилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей