ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Жаҳон банки: 2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5...

Жаҳон банки: 2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши мумкин

Жаҳон банки экспертларининг фикрларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилда 7,5 фоизга ўсиши мумкин. Бу 2015 йилдаги кўрсатгичдан бироз кўпроқдир. Бундай рақамлар банкнинг “Глобал иқтисодий истиқболлар” номли янги маърузасида келтирилди.

 

Жаҳон банкининг 2016 йилдаги дунё иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнози 3,3 фоиздан 2,9 фоизгача пасайди. Бундай ўзгаришнинг асосий сабаби ривожланаётган давлатлардаги молиявий аҳволдир. Банк мутахассисларининг фикрларига қараганда, 2016 йилда Хитой иқтисодиётида ўсиш 6,7 фоиздан ошмайди.  Бразилияда бу кўрсаткич 2,5 фоизга тенг бўлади. Россияда эса ўсиш суръати 0,7 фоизни ташкил қилади.

 

Жаҳон банки экспертларининг қайд этишларича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилда 7,5 фоизга ўсиши мумкин. Бу ўтган галдаги прогноздан 0,6 фоизга кўпроқ бўлади. Мазкур кўрсатгичлар 2017 ва 2018 йилларда ўсиш ўртача 7,7 фоизга тенг бўлади.

 

Маърузада таъкидланишича, 2015 йилда Ўзбекистон Туркманистон билан бир қаторда харажатларни кўпайтириш учун бюджет захираларини анча кенгайтирди, бироқ бу мамлакатларда Россиядан пул ўтказмалари камайиши натижасида ўсиш секинлашмоқда, бу уларнинг иқтисодиётида ўз аксини топмоқда.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей