ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредит...

Иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми 30,1 фоизга кўпайди

2015 йилнинг 9 ойида иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 30,1 фоиз кўпайиб, 2015 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, 39,7 трлн. сўмдан ортди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати.

Қайд этилишича, банкларнинг инвестиция мақсадларига ажратилган инвестицион кредитлари миқдори ҳам 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 баробар ошиб, 2015 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 7,9 трлн. сўмни ташкил қилди. 

Мамлакатимиз Президентининг кичик бизнесни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида соҳа субектларига ажратилган кредитлар ҳажми 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар кўпайиб, 2015 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 9,6 трлн. сўмдан ортди. Жумладан, микрокредитлар ҳажми 2 трлн. сўмдан ошиб, бу кўрсаткич ҳам 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробардан зиёдга ўсди.

Шунингдек, банклар томонидан ёшларни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга ҳам жиддий эътибор бериб келинмоқда. Хусусан, ҳисобот даврида мазкур йўналишга 228,2 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1,4 баробар ўсди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей