ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / ИМПОРТ БОЖЛАРИНИНГ 1154 СТАВКАСИ ПАСАЙТИРИЛГАН

ИМПОРТ БОЖЛАРИНИНГ 1154 СТАВКАСИ ПАСАЙТИРИЛГАН

Ўзбекистон Президентининг жорий йил 1 октябрдаги қарорига мувофиқ импорт ва божхона божларининг янги ставкалари амал қилишни бошлади.
Ҳужжатнинг эски ва янги таҳрирларини солиштириб кўриб norma.uz ахборот-ҳуқуқий порталининг экспертлари қўйидаги хулосаларга келишди. 

Биринчидан , ставкаларнинг внча қисми ноллаштирилган : 579 товар позицияси, янги ставкаларнинг 33 %. Яна ставкаларнинг кўп қисми анча пасайтирилган: 575 товар позицияси бўйича , бу дегани 32,8 %.

Иккинчидан, 278 позициялар бўйича ставкалар ўзгармаган, яъни 15,8 % . Аввал амал қилиб келган позициялардан айримлари аниқлаштирилган ( 44 товар позицияси , 2,5 %), шулар бўйича энг паст чегаралар белгиланган.

Учинчидан, янги ставкалар пайдо бўлди (273 товар позицияси – 15,5 %). Кўрсатилган товарлар бўйича божхона божларини тўлаш керак бўлади. Аммо улар орасида ҳам ноллаштирилган ставкалар кўп.

Туртинчидан фақат 7 позиция бўйича (умумий сондан 0,4 %) деярли озроқ ўсиш бор.
Аввалги ҳужжатларнинг қолган ставкалари бекор қилинди ва энди қўлланилмайди.




  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей