ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон йўналиши бўйича темир...

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон йўналиши бўйича темир йўл қурилиши 2016 йилда бошланади

2016 йилда Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўналиши бўйича янги темир йўл қурилиши бошланади.

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Темир Сариев шу ҳақда маълум қилди, деб хабар беради Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг расмий сайти.

 “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бизга денгизга чиқиш имкониятини яратади. Айни пайтда мазкур лойиҳа Хитой томонидан кўриб чиқилмоқда. Хитой Халқ Республикаси ушбу лойиҳани қисқа муддатда фойдаланишга топширилиши учун барча мавжуд имкониятларни сафарбар этишини билдирган”,- деди Темир Сариев.

Унинг сўзларига кўра, Хитойдаги тезюрар поездлар мамлакатдаги деярли барча ҳудудларни ўзаро боғлаб туради.

 “Темир йўлнинг қурилиши иқтисодиётнинг ўсишига туртки бўлади. Бундан ташқари, мазкур лойиҳа доирасида тегишли инфраструктура объектларини қуриш ҳам режалаштирилган”, – деди ҳукумат раҳбари.

 “Агар темир йўл қурилиши лойиҳаси ўз вақтида амалга оширилса, тез орада Қирғизистон орқали транзит йўли билан йилига 15-20 миллион тонна юк ташиб ўтиш имконияти туғилади. Кейинчалик ушбу темир йўл йўналишини Эронгача узайтириш кўзда тутилган. Лойиҳанинг дастлабки босқичини 2016 йилда бошлаш режалаштирилган, – деди Темир Сариев ўз фикр-мулоҳазаларини якунлар экан.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари