ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Хитой Ўзбекистон орқали ўтадиган тезюрар темир йўл...

Хитой Ўзбекистон орқали ўтадиган тезюрар темир йўлини қуради

Хитой Халқ Республикаси Эронга борадиган тезюрар темир йўлини қуришни режалаштирмоқда. Ушбу йўл Марказий Осиёнинг тўрт мамлакати, жумладан, Ўзбекистоннинг ҳам ҳудудидан ўтади, деб хабар беради “China Daily” нашри.

Мазкур лойиҳа ҳақида “Бир камар – бир йўл” деб номланган форум чоғида “China Railway Corp” компаниясининг бош муҳандиси Хе Хову (He Huawu) томонидан маълум қилинган. Унинг сўзларига кўра, бу йўл йиллик товар айланмасини 2,5 триллион АҚШ долларидан зиёдга етказади.

Янги темир йўл Шинжон-Уйғур автоном тумани Урумчи шаҳрини Хитойнинг Инин, Қозоғистоннинг Алмати, Қирғизистоннинг Бишкек, Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд, Туркманистоннинг Ашхобод ва Эроннинг Теҳрон шаҳарлари билан боғлайди.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей