ru en ўз
1 USD = 8182.73  
1 EUR = 10158.86  
1 RUB = 145.1  
ru en ўз

Cмотрите на нашем портале репортаж программы "Ахборот" об инновациях внедряемых Ташкентским государственным аграрным университетом

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / High Tech City лойиҳасини амалга оширишнинг тўрт в...

High Tech City лойиҳасини амалга оширишнинг тўрт варианти кўриб чиқилмоқда

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимияти ҳамда Кореянинг POSCO Daewoo корпорацияси Hi-Tech City қўшма лойиҳасини биргаликда амалга оширишдаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Томонлар янги битимни жорий йилнинг 1 февралида имзолашди, у Тошкентда High Tech City юқори технологияли шаҳарни барпо этиш бўйича 2017 йилнинг 22 ноябрь куни Сеулда имзоланган битимни тўлдиради. Лойиҳа умумий қиймати 1,4 млрд доллар. Тахминан 50 гектарлик майдонда бизнес-марказлар, турар-жойлар, илмий-тадқиқот марказлари, таълим, тижорат ва саноат муассасалари ҳамда бошқа объектлар жойлашади. Барча объектлар «ақлли» технологиялардан фойдаланилган ҳолда қурилади.

Битим шартларига кўра, томонлар лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичига киришмоқда. У қўшма ишчи гуруҳни шакллантиришдан иборат бўлиб, гуруҳ лойиҳа барча босқичлари тезкор ҳамда сифатли амалга оширилиши, объект қурилиши учун майдонни танлаш, концептуал режани ишлаб чиқиш ва лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосини мувофиқлаштириб боради.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей