ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Халқаро валюта жамғармаси: Ўзбекистон иқтисодиёти ...

Халқаро валюта жамғармаси: Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор бўлиб турибди

Халқаро валюта жамғармасининг жаноб Ражи Альмарзоки раҳбарлигидаги миссияси 2015 йилнинг 29 апрель – 12 май кунлари IV Моддага мувофиқ, 2015 йилги маслаҳатлар ўтказиш учун Тошкентда бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Ражи Альмарзоки миссия иши якунлари тўғрисида қуйидагича баёнот берди:

“Ўзбекистон иқтисодиёти Европа ва Россиядаги иқтисодий фаолликнинг сустлиги, шунингдек, нефть нархи пастлиги билан ифодаланадиган мураккаб ташқи шароитда ҳам ўз барқарорлигини намоён этмоқда. 2014 йилда иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари 8,1 фоизни ташкил этди ва бундай юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолди. 2015 йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот 7,5 фоиз ўсди. Давлат томонидан катта ҳажмда инвестициялар сарфланаётгани ва газ экспортини Россиядан Хитойга қайта йўналтириш стратегияси ушбу босқичда мамлакат иқтисодиётини минтақанинг бошқа давлатларида рўй бераётган секинлашишдан ҳимоя қилди. Ташқи иқтисодий мавқе мустаҳкамлигича қолмоқда, аммо жорий операциялар ҳисоб-китоби бўйича профицит ҳажми камайган.

ХВЖ ходимлари томонидан истеъмол нархлари индексини ҳисоблашнинг муқобил услуби асосида ҳисоблаб чиқилган йиллик инфляция даражаси 2015 йилнинг март ойини ҳам қўшганда бир рақамли кўрсаткичгача пасайди ва тахминан 9 фоизни ташкил этди.

Келгуси истиқбол ҳақида сўз борганда, шуни айтиш керакки, 2015 йилда иқтисодий ўсиш, кутилганидек юқори бўлади. Бунга яқинда қабул қилинган саноат ва инфратузилмани модернизация қилиш, шунингдек, таркибий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда иқтисодиётда давлатнинг ролини камайтириш имконини берадиган хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув дастурлари самарасида эришилади”. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей