ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / GM Uzbekistan газ баллонли Lacetti ишлаб чиқара бо...

GM Uzbekistan газ баллонли Lacetti ишлаб чиқара бошлаганини эълон қилди

GM Uzbekistan «Ласетти» моделининг сиқилган газда ишловчи газ баллонли қурилмага эга версиясини «ЖМ Узбекистан» ОАЖ заводида серия тарзида  ишлаб чиқаришни бошлади , деб хабар берилади компаниянинг Facebook даги саҳифасида.

«ЖМ Корея» и «Ланди Рензо» (Италия) компанияларининг ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида автомобиль ва газ баллонли қурилмани калибровкалаш ишлари амалга оширилди, шунингдек, GM глобал тизими стандартлари ва ECE R110 қоидаларига кўра, газ баллонли қурилма деталлари ва бутловчи қисмларининг зарурий синов ишлари ўтказилди.

Автомобиль GM PowerTrain Uzbekistan компанияси томонидан махсус газда ишлашга мослаштирилган двигатель билан жиҳозланган. Двигатель кучайтирилган цилиндр-поршень гуруҳи ва клапан механизмига эга. Бундан ташқари машинанинг юриш қисми деталлари — амортизатор таянчлари, пружиналар, кўндаланг барқарорлик стабилизаторлари ва бошқалар кучайтирилди.

«Ласетти» автомобили двигатели кучли ва оптимал ишлаши учун иккита ёқилғи тизимига мослаштирилгани таъкидланаяпти, «ЖМ Корея» компанияси билан ҳамкорликда автомобиль барча зарурий синовлардан ўтказилди.

Автомобилларга ўрнатиладиган газ балллони қурилмаси (баллонлар)ни Италиянинг Faber ва «Ўзавто-Ланди Рензо» ҚК (капотости қурилмаси қисмлари) компаниялари етказиб бермоқда.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей