ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / GM Uzbekistan автомобиллар етказиб бериш муддатл...

GM Uzbekistan автомобиллар етказиб бериш муддатларини қисқартиради

Давлат рақобат қўмитаси  ва   «Ўзавтосаноат» компанияси  GM Uzbekistan томонидан  ишлаб чиқарилаётган  автомобилларни  сотиш бўйича   намунавий шартномага  ўзгартириш  киритиш масалаларини ишлаб чиқмоқда, деб хабар қилди сообщил Uzbekistan Todayга Давлат рақобат  қўмитаси  реклама фаолияти  устидан назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш  бошқармаси бошлиғи Дилшод Азимов.                       

Намунавий шартномага киритиш  мўлжалланаётган   асосий ўзгаришлардан бири  автомобиллар етказиб  бериш муддатини қисқартиришдир. Суҳбатдошнинг  айтишича,  автомобилларни етказиб беришнинг янги муддати  90 кундан ошмаслиги лозим.  

Яқинда  мамлакатимизда  ишлаб чиқарилган машиналар  нарҳининг  оширилгани ва  бу  кўпчиликда норозилик   келтириб чиқарганига  тўхталиб, у  амалдаги қонунчиликка  мувофиқ, бу ўринда истеъмолчи ҳуқуқи  бузилмаганини  қайд  этди.  Унинг айтишича,одамлар қўшимча маблағ  ўтказишни истамай, суд инстанцияларига мурожаат қилган, бироқ, масала улар  фойдасига  ҳал бўлмаган  бир неча  ҳолатлар бўлган.    

«Ҳақиқатан  ҳам автомобиллар нарҳи 30 фоизга  оширилгани     катта  “портлаш” бўлди. Бундай ҳолатда биз ҳеч нима қила олмаймиз. Шуни  қайд этиш  лозимки, истеъмолчи ва  дилер ўртасидаги шартномада  агар нарҳ ошадиган бўлса,  истеъмолчи фарқни тўлаши лозимлиги  ҳақида аниқ  ёзиб қўйилган», –деди Азимов.

Бугунги кунда  мамлакатда GM Uzbekistanнинг расмий  дилеридан янги машина  сотиб оладиган  мижоз  унинг  нарҳининг 85%ини аввалдан, қолган қисмини  уни қўлга киритгандан кейин тўлаши лозим.Бунинг устига  ҳаридор ўзига  керакли русумдаги автомобиль олиб  келинишини  бир йилдан ортиқ  вақтгача кутиши  мумкин. «Биз ҳозир  бундай  ҳолатлар камроқ  бўлиши устида иш  олиб  боряпмиз», – деб ишонтирди  Азимов.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей