ru en ўз
1 USD = 8271.27  
1 EUR = 9374.66  
1 RUB = 121.79  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / GM Uzbekistan BIQ-III сертификатини қўлга киритди

GM Uzbekistan BIQ-III сертификатини қўлга киритди

GM Uzbekistan Асака автомобиль заводи ишлаб чиқариш жараёнларига сифатни интеграция қилингалигини белгилаб берувчи BIQ-III (Built-In Quality) сертификатини қўлга киритди, дея хабар берди GM Uzbekistan компанияси матбуот хизмати.

Бу сўнгги 3 йил давомида автозаводда амалга оширилган ва сифат талабларини тўла бажарилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тадбирлар натижаси бўлди. Ўтган вақт мобайнида технологик ускуналар тўла модернизация қилинди ва уларнинг таркиби янгиланди, GM компаниясининг ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришга йўналтирилган янги тизим ва инструментлари жорий қилинди, корхона ҳодимлари GM компаниясининг Жанубий Корея, Хитой, Тайланд, Ҳиндистонда жойлашган заводларида ўқиб қайтишди ва ҳ.к.
Текширув General Motors корпорациясининг Жанубий Корея, Хитой, АҚШ ва Ҳиндистондаги мутахассислари томонидан ўтказилди.

Сертификат “General Motors International” ташкилотининг аудити натижасида топширилди. Сертификат топшириш маросимига GM International компанияси вице-президенти Фил Кинли ташриф буюрди.

Сертификатни қўлга киритиш учун 44 та кўрсаткич бўйича талабларга тўла жавоб бериш лозим. Натижалар Асака автомобиль заводи ушбу стандартлар бўйича 100 фоиз талабга жавоб беришини кўрсатди (минимал даража – 95,5%).
Корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнига сифат даражаларини белгилаб берувчи учинчи даражанинг берилиши корхонага GM глобал платформасидаги деярли барча автомобилларни ўзлаштириш имконини беради.

Сифат даражаларини белгилаб берувчи даража (BIQ) завод ишлаб чиқариш жараёнига GMS’ни жорий этиш даражасига кўра аниқланади.

Ишлаб чиқаришнинг глобал тизими (GMS) заводда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда назорат қилиш мақсадида жорий этилган. У 5 асосий омилга бўлинади: ходимларнинг жалб қилиниши, стандартлаштириш, сифатни интеграция қилиш, вазифаларни қисқа муддатларда бажариш, доимий такомиллаштириш.
Шундай қилиб, заводга жорий этилган GMS глобал ишлаб чиқариш тизими хавфсизлик ва сифатнинг юқори стандартлари ягоналигини таъминлайди ҳамда ишлаб чиқаришга энг яхши услуб, технология ва жараёнлар қўллаш имконини беради.
Бугунги кунда “GM Uzbekistan” Асака заводида 8 мингдан ортиқ ходимлар фаолият кўрсатмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей