ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / «Газпром» Ўзбекистондан 4 миллиард кубометр газ со...

«Газпром» Ўзбекистондан 4 миллиард кубометр газ сотиб олади

«Газпром» ва «Ўзбекнефтгаз» МХК жорий йилда Ўзбекистондан 4 миллиард куб газ харид қилиш бўйича шартнома  имзолади, дейилади «Газпром» еврооблигациялари янги нашрида, деб хабар беради РИА Новости.

 «2015 йилнинг декабрь ойида биз «Ўзбекнефтгаз» билан 2016 йилда Ўзбекистондан 4 миллиард кубометр ҳажмида газ сотиб олиш тўғрисидаги шартномага имзо қўйдик», – дейилади ҳужжатда.

Январь ойи бошида «Газпром» раҳбари Алексей Миллер шундай деб хабар берганди, компания 2016 йилда Ўзбекистондан газ харид қилишни кўпайтириш ниятида эканини. Ўзбекистондан газ сотиб олиш ҳақидаги илгариги шартнома ва мамлакат ҳудидан газни транспортировка қилиш хусусидаги 2013 дан 2015 йилларгача бўлган муддатги битим «Газпромом»  2012 йилнинг декабрида имзоланганди.

«Ўзбекнефтгаз» билан шартнома Туркманистон давлат концерни «Туркмангаз» билан муносабатлари кескинлашиши вазиятида тузилган. Компанияда туркман газининг нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд. Хусусан, 2015 йил ўрталарида расмий Ашхобод «Газпром»ни 2015 бошидан бери Туркманистондан етказиб берилган газ ҳажми учун «Туркмангаз»га қарзларини тўламаганликда айблаган эди.

«Газпром» 2015 йилда «Туркмангаз» томонидан газ нархларининг қайта кўриб чиқилиши муносабати билан даъво қилиб Стокгольм арбитражига мурожаат қилди.

Январь ойи ўрталарида «Туркмангаз» 1 январдан «Газпром» тузилган шартномани  муддатидан олдин бекор қилганини маълум қилди. Россия холдинги уни бекор қилгани сабабини «Туркмангаз» томонидан шартноманинг жиддий бузилиши билан боғлиқ деб атади.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей