ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Фонд биржаси: савдо битимларида янги рекорд кўрсат...

Фонд биржаси: савдо битимларида янги рекорд кўрсаткич

2015 йилнинг ўтган беш ойи давомида “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида қайд қилинган қимматли қоғозлар билан битимлар ҳажми сўнгги беш йилдаги рекорд натижа – 1179 та савдо битимидан иборат бўлган ҳолда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 3 маротабага (377 битим) ва 2014 йил якунларига нисбатан деярли 1,3 маротабага (893 битим) юқори кўрсаткични ташкил этди.

Йил бошидан буён фонд биржаси савдоларида юқори ўсиш жараёни кузатилиб, бугунги кунда биржа савдо айланмасининг умумий ҳажми 78,5 миллиард сўмни ташкил қилди ва ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг беш ойида қайд қилинган кўрсаткичларга нисбатан 2,4 маротабага кўп демакдир (32,3 миллиард сўм).

Умумий биржа савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши юқорилиги кузатилиб, унинг улуши савдо айланмасининг 82 фоизини ёки 64,3 миллиард сўмни ташкил этди. Шундан 0,4 миллиард сўмлик корпоратив облигациялар билан битимлар амалга оширилди. Таъкидлаш лозимки, иккиламчи бозор ҳажми 2014 йилнинг беш ойига нисбатан деярли 4 маротаба юқоридир. Савдо айланамасида бирламчи бозор улуши эса 18 фоиз ёки 14,2 миллиард сўмни ташкил этди, деб хабар беради uzse.uz сайти.

Йил бошидан буён фонд биржаси умумий савдо айланмасида тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми юқори кўрсаткични, яъни умумий савдо айланмасида 94,7фоиз ёки 74,4 миллиард сўмни ташкил қилди.

Ушбу даврда энг йирик савдо битимлари “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банкининг 43,1 миллиард сўмлик акциялари билан амалга оширилган бўлиб, бу тижорат банклари қимматли қоғозлари билан амалга оширилган умумий савдо айланмасининг 58 фоизини ташкил қилади.

Шунингдек, ҳисобот даврида фонд биржаси умумий савдо айланмасида инвестор сифатида жисмоний шахсларнинг иштироки сезиларли даражада фаоллашганлиги кузатилди. Йил бошидан буён фонд биржасида рўйхатга олинган умумий савдо битимларининг 80 фоиз ёки 940 донаси жисмоний шахслар иштирокида амалга оширилди. Умумий биржа айланмасида жисмоний шахслар инвестицияларининг улуши 6,8 миллиард сўмдан (8,7 фоиз) иборат бўлди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей