ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Fitch: Ўзбекистон банк сектори – прогноз барқаро...

Fitch: Ўзбекистон банк сектори – прогноз барқарор

Fitch Ratings агентлиги янги ҳисобот эълон қилди, унда Ўзбекистон банк сектори бўйича прогноз барқарорлигича қолиши ва  кучли давлат инвестициялари билан қўллаб-қувватланаётгани, аввалгидек, хизматлари  мамлакатда юқори даражада фойдаланилаётгани қайд этилади.  Бироқ хом ашё товарларининг, аввало, нефть  ва пахтанинг  нарҳи анча пастлиги, МДҲдаги савдо шерикларининг сустлашуви ва Россиядан пул ўтказишнинг пасайиши Ўзбекистон иқтисодиётига  босим  ўтказиши мумкин.

Хисоботга кўра,  банклар активларининг  сифати  адекват ва  кредитларнинг  қадрсизланиши ўртача олганда барча кредитларнинг 4,7 фоизини  ташкил қилди, резервлар билан  қоплаш 2014 йил оҳиридаги 90 фоиз даражасида қолди. 

 

Fitchнинг фиккрича, активлар сифати  кўрсаткичлари 2015 йил оҳирида ҳозирги вақтда чекланган  салбий ташқи тенденцияларнинг  Ўзбекистондаги операция  муҳитига таъсирини ҳисобга олганда 2014 йилги даражада бўлади.  . Ҳорижий  валютада  кредитлаштириш  барча кредитларнинг 49 фоизини ташкил  қилади,бироқ  секторнинг валюта позицияси валютада молиялаштиришга нисбатан баланслашган бир  вақтда  позитив омил сифатида кўпчилик  қарз олувчилардаги валюта  даромадлари қайд этилади.(барча  мажбуриятларнинг 49 фоизи).  

Ҳисоботга  кўра,  капиталлаштириш  давлатнинг мунтазам равишда капитал  бадали тўлаб туриши ҳисобига барқарор. Fitchнинг баҳосига  кўра, йиғиб қўйилган капитал кредитларнинг  қадрсизланиши остида  резервларни ўртача 9 фоизга  ошириш имконини  беради, бу эса  аксарият ҳолатларда  ўртача стрессга  бардош  бериш учун кифоя  қилади.  Айни вақтда  буни яқинда  секторда кредитлашнинг жадал  суръатлари  ва капиталнинг даромад ҳисобига ўртача генерациялашгани билан уйғунликда кўриш керак. Банкларнинг  2015 йилдаги капиталлашиши  давлат капитали  бадаллари  ва кредитлаштиришнинг ўсиши пасайиши  ҳисобига қўллаб-қувватланади.  

Сектордаги молиялаштириш тузилмасида асосан  корпоратив мижозлар  ҳисоблари(60%) муҳим роль ўйнайди, улар кўпроқ қисқа муддатли бўлса-да, етарлича барқарордир.  Узоқ муддатли молиялаштириш манбалари асосан  Ўзбекистон реконструкция ва  ривожланиш фонди  депозитлари ҳисобланади (сектор мажбуриятларининг 17 фоизи) ва давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган лойиҳавий  молиялаштириш дастурлари  доирасида жалб этилган хорижий маблағлардир(сектор мажбуриятларининг 12%). Ликвидлик хавфи  умуман,  ликвид активларининг катта ҳиссаси (2014 йил оҳирида 20%дан ортиқ) ва кредитларнинг депозитларга қулай  муносабати(мақсадли давлат маблағларини ҳисобга олганда) билан  бартараф бўлади. Ликвидлик запаси 2015 йилда адекват бўлиб қолди ва секторнинг чекланган эҳтиёжлари  давлат ёрдами ва мижозлар ҳисобларининг  барқарорлиги билан қўллаб-қувватланади.  

.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари