ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Февраль ойида ишбилармонлик индекси ўсди

Февраль ойида ишбилармонлик индекси ўсди

Февраль ойида Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаолияти индекси январь ойи билан қиёсланганда сезиларли равишда ўсган.

2016 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон ишбилармонлик фаоллигида хийла кучли жонланиш қайд этилди, деб гувоҳлик беради Иқтисодий тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилинган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) кўсаткичлари.

Жорий йилнинг иккинчи ойида ИФИ 1122 пунктни ташкил этди (1000 дан юқори белги  фаоллик ўсишини кўрсатади, 1000 дан паст бўлса — пасайиш), ма гапишириш тадбиркорлик фаолияти жадаллиги январдаги даражаси (944) билан қиёслаганда 12,2 %га ўсганини билдиради.

Февралда ишбилармонлик фаолллигининг ўсиши индекснинг тўртта компонентидан учтасидаги юқорилаши билан боғлиқ бўлди: хўжалик субъектларининг банк ҳисоблари бўйича операциялари сони ўтган ойга нисбатан 15,5 фоизга, товар-хомашё биржасида хомашё сотиб олиш 16,7 фоизга ошди, шунингдек, амалдаги хўжалик субъектлари компоненти 1 фоизга яхшиланди..

Бизнес фаоллигини савдо белгилари ҳимояси бўйича аниқлайдиган ИФИ компонентлари эса пасайди, январдаги 2,8630 дан 0,9522 пунктгача тушди.

Ишбилармонлик фаоллиги индекси Иқтисодий тадқиқотлар маркази томонидан 2014 йилдан бери эълон қилинади. ИТМ ҳукумат ва БМТнинг тараққиёт дастури кўмагида 1999 йилда ташкил этилган, ҳукуматга таҳлилий тавсиялар беради ва ривожлантириш юзасидан кенг-кўламли тадқиқотлар олиб боради.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей