ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Фарғонада “Uzbekistan Infrastructure/ Ferghana Val...

Фарғонада “Uzbekistan Infrastructure/ Ferghana Valley 2015” кўргазмаси бўлиб ўтади

Жорий йил 10-12 июнь кунлари Фарғонада “ITE Uzbekistan” халқаро кўргазмалар компанияси томонидан биринчи маротаба “Ўзбекистон инфратузилмаси — Фарғона водийси-2015” Халқаро ҳудудий кўргазмаси ўтказилади.

У Фарғона шаҳридаги “АвтоТехХизмат” уюшмасининг намойишлар салонида  бўлиб ўтади.  30 дан ортиқ хорижий компания мазкур кўргазмада иштирок этиш истагини бирдирган.

Кўргазма доирасида хорижий ишлаб чиқарувчилар ва ҳудудлардаги истеъмолчилар ўртасидаги алоқаларни сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришга хизмат қилувчи замонавий  технологиялар ва ишланмалар намойиш этилади, деб хабар беради “Туркистон-пресс” ахборот агентлиги.

Таъкидлаш жоизки, мазкур йирик ҳудудий кўргазмада қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат саноати, қурилиш материаллари, қурилиш асбоб-ускуналари ва техникаси, тиббиёт ва фармацевтика, тўқимачилик саноати ҳамда энергетика бўлимлари бирлашган ҳолда кўргазма экспозицияларидан жой эгаллайди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей