ru en ўз
1 USD = 8068.17  
1 EUR = 9899.64  
1 RUB = 131.84  
ru en ўз

Пойтахтнинг жанубий вокзали ўз ишини бошлади. Порталимизнинг “Ахборот” дастури репортажини томоша қилинг

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Фарғоналик ўрмончилар қалампирдан миллионлаб фойда...

Фарғоналик ўрмончилар қалампирдан миллионлаб фойда кўриш имконини топди

Фарғона вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, қалампирнинг бир гектаридан 75 миллион сўм фойда олиш мумкин экан.

Яқинда Индонезияда бўлиб, у ерда қалампир етиштириш технологиясини ўрганиб қайтган Фарғона вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси вакили Мансурхўжа Хўжаевнинг фикрича, 1 гектарда қалампир етиштириш учун 25 миллион сарфлаб, 20 тонна ҳосил олиш мумкин экан. Қалампирнинг бир килограмми камида беш минг сўмдан сотилса, 100 миллион сўм даромад олинади. Демак, бир гектардан 75 миллион сўм соф фойда олиш мумкин.

Ҳозирги пайтда фарғоналиклар баҳорда ўрмон ерларининг камида 15 гектарида қалампир экишни мўлжалламоқда. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей