ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларини ба...

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишни бошлади

Тошкентда Европа Иттифоқининг Ўзбекистон қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш махсус дастурини амалга оширишни бошлади.

«Бу қиймати 9,3 миллион евродан кўпроқ бўлган жуда муҳим лойиҳа. Ушбу кенг кўламли дастур Ўзбекистоннинг қишлоҳ ҳудудларини учта йўналишда ривожлантиришга қаратилади», – деб таъкидлаб ўтди UT мухбирига Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк.

Ушбу лойиҳа келгусида товарлар занжири қийматини ривожлантиришга йўналтирилади, биринчи галда қишлоқ хўжалик тармоғига алоқадор бўлган.

Иккинчи компонент иқтисодий фаолият қатнашчиларининг малака ва усулларини ривожлантириш ва такомиллаштиришни кўриб чиқади. Шу жумладан, ёшларга замонавий технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланишни ўргатиш; фермерларни қайта тайёрлаш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш усулларини такомиллаштириш кабиларни ҳам ўз ичига олади.

Шунингдек, тажрибали мутахассислар минтақавий ва маҳаллий органлар салоҳиятини кўтаришга ривожлантириш соҳасида ёрдам беришади.

Ушбу ишлар ҳозирча Ўзбекистоннинг олтита вилояти — Наманган, Андижон, Фарғона, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарёда амалга оширилади.

 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари