ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Европа Иттифоқи Ўзбекистонга сув таъминотини яхшил...

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга сув таъминотини яхшилаш учун 12 миллион евро ажратди

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда сув таъминотини яхшилаш лойиҳасига 12 миллион евро ажратди, дейди ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк.

«ЕИ сув ресурсларининг интеграциялашган ҳолда бошқаруви лойиҳаси бўйича кейинги тўрт йилда Ўзбекистонга 12 миллион евро ажратди. Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун ҳаммаси бўлиб ажратиладиган маблағлар 20 миллион еврогача етиши мумкин», – деб хабар беради Штерк.

Лойиҳанинг асосий мақсади республикада сув таъминоти ва сув ресурсларини бошқаришни яхшилашдир. Унинг доирасида институционал ва эксперт салоҳиятини ўстириш, ташкилотлар ўртасида маълумотлар алмашиш ва тажрибаларни такомиллаштириш, сув соҳасида қонунчиликни тарғиб қилиш, миллий дастур ва стратегиялар яратиш тадбирлари кўриб чиқилади.

Бунинг устига европалик мутахассислар сувдан фойдаланиш, энергия самарадорлиги ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги бой тажрибаларни олиб келишади. Бу соҳада илғор Европа технологиялари намуналарини тақдим этувчи лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей