ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Европа Иттифоқи Ўзбекистон учун туманларни ривожла...

Европа Иттифоқи Ўзбекистон учун туманларни ривожлантириш дастурини тайёрлади

Тез орада Европа Иттифоқи Ўзбекистонда туманларни қўллаб-қувватлашнинг янги дастури учун 168 миллион евро ажратади.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Штерк “Uzbekistan Today” АА мухбирига маълум қилишича, ушбу дастур лойиҳалари ҳар йили алоҳида тарзда 2020 йилга қадар босқичма-босқич амалга оширилади.

“Қиймати 20 миллион еврони  ташкил этадиган биринчи лойиҳа сув ресурсларини бошқариш тизимини яхшилашга йўналтирилади. Унга қатъиян келишиб олинган, белгиланган расмийлаштириш ишлари кутилмоқда”, - деди Ю. Штерк.

Тез орада уни амалга оширишга бевосита киришиш ҳамда дастур ҳаракати остидаги туманларни ўрганиб чиқиш имконини берувчи келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.

“Айни пайтда макур ишларни амалга оширишга алоқаси бор бўлган Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа идоралар билан келишувлар давом эттирилмоқда”, - деди Ю. Штерк.

Унинг сўзларига қараганда, туманларда ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган навбатдаги сегментни тайёрлаш ишлари бошланган. Ҳозирча у Европа комиссияси хизмати билан келишувдан ўтмоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари