ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Етакчи компанияларнинг акциялари илк бор аҳолига...

Етакчи компанияларнинг акциялари илк бор аҳолига сотувга чиқарилди

Учта етакчи акционерлик жамиятлари - “Кварц” АЖ ( IPO) , “Шахрисабзвиноароқ” АЖ (SPO), “Қўқон механика заводи” АЖ (SPO)нинг низом жамғармаларидаги капиталларининг 10 % бўлган миқдори аҳоли ва тадбиркорларга таклиф қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “ Давлат мулки объектларидан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун уларни сотишни тезлаштириш ва янада соддалаштириш бўйича чоралари тўғрисида ” ги Фармонида халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган давлат мулки объектлари акцияларини аҳоли ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига сотиш шакллари – бирламчи таклиф - (IPO) ва иккиламчи - (SPO) жорий этиш кўзда тутилган.
IPO ( ингл. Initial Public Offering) акционерлик жамиятлари томонидан чиқарилган акцияларни капиталга кичик ва йирик инвесторларнинг катта доирасини жалб қилиш мақсадида , компания акцияларининг бозор нархини ўрганиб олиш ва акциялар фонд биржасида эркин муомалада бўлиши учун имкон яратиш учун бирламчи ошкора сотишдир.

Фонд биржасига чиққандан сўнг компания ошкор бўлади ва акциялари чекланмаган доирадаги шахслар орасида эркин сотилади. Шунинг ўзида компания акциялари биржа котировка варақларига киритилади, компаниянинг ўзи эса листинг деб аталади.

Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, IPO ни ўтказгандан сўнг акционерлар капиталларининг ликвидлиги кескин кўтарилади, банклар ҳам акциялар гарови эвазига кредитларни бажонидил беради. Шу бугунгача “Тошкент” Республика фонд биржасининг котировка варақларида 191 та акционерлик жамиятларининг оддий ва имтиёзли акциялари киритилган.

IPO билан бир қаторда молия дунёсида SPO (ингл. Secondary Public Offering) термини ҳам кенг қўлланади – акцияларни иккиламчи ошкора таклиф қилинишини билдиради. Мавжуд акционерларга тегишли бўлган акциялар фонд биржасининг савдо майдончалари орқали чекланмаган доирадаги шахсларга таклиф қилинади.

2017 йил 10 майдаги ҳукуматнинг қарорига мувофиқ учта етакчи акционерлик жамиятларининг - “Кварц” АЖ, “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ ва “Қўқон механика заводи” АЖ акцияларини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига сотиш тартиби тасдиқланган. IPO ва SPO ларнинг ташкилотчилари бўлиб Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Асака банклар чиқишди.

Юқорида кўрсатилган акционерлик жамиятларининг акцияларини ҳар бир хоҳиш билдирган шахс сотиб олиши мумкин. Бунинг учун инвестициявий воситачи ( брокер) билан шартнома тузиш керак, пулларни депонентга ўтказиб, акцияларни сотиб олиш учун брокерга тлпшириқномани расмийлаштириш керак бўлади.  
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей