ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Енгил саноат корхоналари Москвада 150 миллион долл...

Енгил саноат корхоналари Москвада 150 миллион долларлик шартномаларни имзолашди

Ўзбекистон корхоналари Москва (Россия)даги «Текстильлегпром-2016» ярмаркасида 150 миллион долларлик ўнта экспорт битимларини имзолашди, деб хабар беради «Ўзбекенгилсаноат» ОАЖ матбуот хизмати.

Тадбир Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирлиги, шунингдек,  Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи ҳомийлигида ташкил этилди. Кўргазма тадбирлари Бутунроссия кўргазма маркази павильонларида бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш корхоналари ва fashion саноатига тайёр маҳсулотлар, мато ва аксессуарлар, ярим тайёр маҳсулотлар, хомашё, материаллар ва ускуналар етказиб берувчилардан 2000 тача вакил қатнашди.

Ярмаркада иштирок этган ўзбек делегациялари бирлашган миллий стендда иштирок этиши ташкил этилди. Унда 30 та корхона вакиллари ва тақдимот метериалларига мос келувчи 35 турдаги улар ишлаб чиқарган маҳсулотлар бор эди. Тадбир иштирокчилари учун Ўзбекистон енгил саноатининг экспорт ва инвестиция салоҳиятини намойиш этувчи тақдимот ташкил этилди.

Ярмарка давомида 5 та хорижий шериклар билан 20 та музокалар ўтказиш ташкил этилди. Унинг якунларига кўра, 10 та битим ва шартномалар тузилди. Улар жорий йилнинг биринчи ярмига қадар маҳаллий корхоналар маҳсулоти экспортига доир эди. Битимлар қиймати 150 миллион долларга тенг бўлди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей