ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Енгил саноат жадал ривожланмоқда

Енгил саноат жадал ривожланмоқда

Тошкентдаги Миллий матбуот марказида “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси томонидан енгил саноат корхоналарида сифатли ва жаҳон андозалари талаблари даражасидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.

Ўзбекистонда бой хомашё базаси, юқори малакали мутахассислар, қулай инвестициявий муҳитнинг мавжудлиги, имтиёз ва преференцияларнинг амалда қўлланилаётгани енгил саноатда инвестициялар ҳажмини тобора ошириш имконини бераётир. Чунончи, сўнгги уч йилда умумий қиймати 575,3 миллион долларлик ва 215,8 миллион долларлик экспорт салоҳиятига эга 92 саноат корхонаси ишга туширилди. Бунинг самарасида 11,6 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Бугунги кунда “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси тизимида қарийб 290 корхона фаолият юритаётир. Шундан 156 корхона Жанубий Корея, Ҳиндистон, Сингапур, Германия, Швейцария, Италия, Япония, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа мамлакатлар инвесторлари иштирокида ташкил этилган.

“Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси маълумотларига кўра, сентябр ойига қадар умумий қиймати 99 миллион долларлик ва 43,1 миллион долларлик экспорт салоҳиятига эга 18 янги корхона ишга туширилади.

Жорий йил якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш суръати 2014 йилга нисбатан 20 фоиз, халқ истеъмоли товарлари эса 25 фоизга ўсиши кутилмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей