ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Енгил саноат экспорти ҳажми $1 млрд.дан ошди

Енгил саноат экспорти ҳажми $1 млрд.дан ошди

Ўтган йил  якунига кўра,  Ўзбекистон енгил саноати  бошқа мамлакатларга  етказиб берган  маҳсулотлари ҳажми  $1 млрд.дан ошди,- деб хабар  беради «Ўзбекенгилсаноат» АЖ матбуот хизмати.

Қайд  этилишича, ўтган  давр  мобайнида  экспорт қилувчи  корхоналар сони 254 тага етган, бу эса  «Ўзбекенгилсаноат» корхоналари  умумий миқдорининг 89%ини  ташкил  этади. 

Бугун  мамлакатимиздаги  тўқимачилик  ва тикув-трикотаж саноат корхоналарининг  катта қисмини  «Ўзбекенгилсаноат» АЖ корхоналари   ташкил этади. Жамият  таркибида 312 та саноат корхонаси фаолият олиб боради, уларнинг 225 таси кичик  бизнес  ва ҳусусий  тадбиркорлик  вакилларидир.

2015 йили  улар томонидан  ишлаб чиқарилган  саноат маҳсулотлари ҳажми 3 трлн. сўмликдан, халқ истеъмоли товарлари 1 трлн.сўмликдан ортиқни ташкил этди.

Тармоқ корхоналари  миллий  элементли  либослар  ишлаб чиқаришга  алоҳида  эътибор қаратмоқда. Пойтахтда ва мамлакат ҳудудларида «Ўзбекенгилсаноат» корхоналарининг ихтисослашган махсус савдо дўконлари очилган  бўлиб, уларда  ҳамёнбоп  нарҳларда кундалик либослар, спорт кийимлари, уй-рўзғор тўқимачилик буюмлари,  пайпоқ, ички  ва  устки  кийимлар  ва бошқа  турли маҳсулотлар сотилмоқда.

Замонавий либослар  моделларини  яратиш учун  чет эллик  дизайнерларни  жалб этиш,  кейин бу либосларни   мамлакатимиз  корхоналарида   ишлаб  чиқаришни  ташкил этиш бўйича олиб борилаётган  ишлар катта эътиборга  молик.

Бу мақсадда «Ўзбекенгилсаноат»АЖда  Ўзбекистоннинг машҳур дизайнерлари ва  чет мамлакатлар мода  ва дизайн  мактаблари вакиллари  иштирокида   «Мода ва Дизайн – 2015» халқаро ҳафталиги  ташкил этилди. Унинг ишида  Италия  (Марио Бозелли), Франция, Япония, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларнинг  дунёга машҳур fashion-саноати вакиллари иштирок этишди. Фестиваль  доирасида  160 дан ортиқ «Ўзбекенгилсаноат»  корхоналари  дизайнерлари  ва мамлакатимизнинг таниқли дизайн гуруҳлари либослар моделлари  тақдим  этилди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари